Сейсморазведка фани фойдали қазилма конларини қидириш-даги геофизик тадқиқотларнинг етакчи усули ҳисобланади. Ушбу фанни ўқитишдан мақсад талабаларни сейсмик қидирув бўйича махсус курсларни ўрганишга тайёрлаш ва бу билимлардан амалиётда фойдалана олиш.

Фанни ўқитишдан мақсад - сейсмик усулнинг асосий бўлим-лари назариясини ўзлаштириш, асбоб-ускуналар билан ишлаш, сейсмик материалларни қайта ишлаш ва шарҳлаш бўйича баъзи амалий кўникмаларни олишдир.
Шунинг учун сейсморазведка фанини ўрганишга алоҳида талаблар қўйилади. Ушбу фан асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, нефт ва газ саноати тизимининг ажралмас бўғинидир.